Ўзбекистон | 08:55 / 07.10.2022
7767
3 дақиқада ўқилади

Банк фаолиятига рухсат бериш тартибига ўзгартиришлар киритилади

Фото: Kun.uz

“Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзгартиришларга кўра, Марказий банк потенциал олувчи сифатини қуйидаги мезонларни биргаликда кўриб чиқиш йўли билан аниқлайди:

  • потенциал олувчи ва/ёки бенефициар мулкдор ҳамда уларга алоқадор (аффилланган) шахс ишчанлик обрўсини;
  • потенциал олувчи корпоратив бошқаруви ташкилий тузилмаси ва унга алоқадор бўлган шахслар банкни тартибга солишга ҳамда унинг устидан назорат қилишга доир таъсирини баҳолайди.

Потенциал олувчи ва/ёки бенефициар мулкдор ҳамда уларга алоқадор (аффилланган) шахс ишчанлик обрўси мезонига мувофиқлигини баҳолашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • потенциал олувчи ва/ёки бенефициар мулкдор ҳамда уларга алоқадор (аффилланган) шахснинг ахлоқий фазилатлари ва виждонлилиги (мутаносиблик тамойилини қўлламаган ҳолда):
  • потенциал олувчи ва/ёки бенефициар мулкдор ҳамда уларга алоқадор (аффилланган) шахсга нисбатан иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликнинг мавжуд эмаслиги;
  • потенциал олувчи ва/ёки бенефициар мулкдор ҳамда уларга алоқадор (аффилланган) шахс юридик шахсни банкротлик ҳолатига ёки танг молиявий аҳволга олиб келган ҳаракатлар учун жавобгар бўлгани тўғрисидаги далиллар йўқлиги;
  • потенциал олувчи ва/ёки бенефициар мулкдорни ҳамда уларга алоқадор (аффилланган) шахсни молия соҳасида профессионал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд қарори мавжуд эмаслиги;
  • ваколатли назорат органи томонидан потенциал олувчи ва/ёки бенефициар мулкдор ҳамда уларга алоқадор (аффилланган) шахсга нисбатан юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) эгалик қилишни чеклайдиган санкцияларнинг ўтмишда қўлланилгани;
  • Марказий банкка ҳаққоний бўлган маълумотларни тақдим этгани;
  • потенциал олувчи ва/ёки бенефициар мулкдор ҳамда уларга алоқадор (аффилланган) шахс баҳолашдан ўтмасликка уринганлиги тўғрисидаги далилларнинг мавжуд эмаслиги.

Агар потенциал олувчи юридик шахс бўлса, ишчанлик обрўси мезонига мувофиқлигини баҳолаш юридик шахс ўзини, унинг иштирокчилари (акциядорлари) ва бошқарув органлари аъзоларини ҳамда мазкур юридик шахснинг бенефициар мулкдори ва уларга алоқадор (аффилланган) шахсларни қамраб олади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид