11:35 / 13.10.2022
4742

Amnesty International Латвияни муҳожирларга бўлган муносабати учун танқид қилди

Латвия Сурия ва Ироқдан келган муҳожирларни қийноққа солиб, ноқонуний равишда депортация қилмоқда, деб хабар берди инсон ҳуқуқлари ташкилоти. Amnesty International Европа иттифоқини Латвияни бу амалиётни тўхтатишга мажбур қилишга чақирди.

Фото: baltics.news

Amnesty International (AI) инсон ҳуқуқлари ташкилоти Латвияни ҳимояга муҳтож муҳожирларни ўзбошимчалик билан қўлга олиш, қийноқлар қўллаш ва депортация қилишда айблади. Сурия, Ироқ ва бошқа мамлакатлардан келган эркаклар, аёллар ва болалар Беларус билан чегарадаги ўрмонли ҳудудларда номаълум жойларда ушлаб турилиб, кейинчалик бу давлатга ноқонуний равишда депортация қилинмоқда, дейилади AI’нинг 13 октябр, пайшанба куни эълон қилинган ҳисоботида муҳожирлар кўрсатмалари ва ўз текширувларига асосланиб.  

Amnesty International Европа иттифоқини Латвияни бу амалиётни тўхтатишга мажбур қилишга чақирди. «Латвия ҳимояга муҳтож бўлганларга даҳшатли ультиматум қўйди - ёки ўз мамлакатларига «ихтиёрий» қайтишга рози бўлиш ёки чегарада қолиш, у ерда эса уларга қўлга олиш, қийноқлар ва ноқонуний депортация билан таҳдид қилинмоқда. Буларнинг барчаси чегара хавфсизлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ нарсалар ва халқаро ҳуқуқ ҳамда Европа иттифоқи нормаларини очиқдан-очиқ бузади», деди AI Германия бўлими матбуот котиби Юлия Духров. 

Латвия Александр Лукашенко бошчилигидаги Беларус ҳукуматини инқирозли ҳудудлардан муҳожирларни қўшма чегарага ўтказишни ташкил қилишда айбламоқда. 2021 йил ёзи охирида Европа иттифоқининг ташқи чегарасидаги вазият кескин ёмонлашди. Минглаб муҳожирлар Европа иттифоқига ноқонуний йўл билан киришга ҳаракат қилишган. 

Шундан сўнг Латвия Беларус билан чегарадош минтақада бир неча бор фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди. Бу Латвия ҳукуматига бошпана олиш ҳуқуқини самарали равишда бекор этиш ва «одамларни беғараз равишда Беларусга мажбуран депортация қилиш» имконини берди, дейди Amnesty. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари ташкилоти Минск раҳбариятини кескин танқид қилган. 

Top