Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда туғилиб, даволаниш учун Самарқандга юборилган чақалоқ йўқолгани айтилмоқда
Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ҳаракатдан тугатилган. Вилоят прокуратураси ишни қайта ўрганиш учун Самарқанд шаҳар ИИБга юборган.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи эр-хотиннинг Самарқанд вилоятидаги шифохонада содир бўлган ҳолатлардан норози бўлиб қилган видеомурожаати тарқалган.
Видеомурожаатда Отабек Рўзимов ва унинг турмуш ўртоғи Зиёда Жовлиева Чироқчи туманида туғилган чақалоғини даволаш мақсадида Самарқанд вилоятидаги шифохонага олиб боргани ва бола у ерда дом-дараксиз йўқолганини айтган.
Бундан ташқари, чақалоқнинг онаси З.Жовлиева айни кунда фарзандининг на тирик ва на ўликлигини билмаслигини, Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими терговчиси ушбу ҳолат бўйича жиноят ишини ёпиб юборганини баён қилган.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди. Унга кўра, ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 124-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ҳаракатдан тугатилган.
«Ушбу қарор ва иш ҳужжатлари Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан ўрганилганида, барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилмасдан, барвақт қарор қабул қилингани боис, 2022 йил 12 октябр куни қарор бекор қилиниб, қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиш учун шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилди. Тергов устидан прокурор назорати ўрнатилган», дейилади Бош прокуратура маълумотида.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026