Ўзбекистон | 16:59 / 17.10.2022
8301
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда юк машинаси йўловчи автобусига келиб урилди

Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида учта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 2022 йил 17 октябрь куни соат 13:30 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида МАN юк автомашинаси, МАN автобуси ва “Нексия-3” иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд этилишича, 1991 йилда туғилган М.Н. МАN русумли юк автомашинасини (тиркамали) Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётган бўлган.

Тормоз тизимида носозлик пайдо бўлиши натижасида ҳайдовчи томонидан МАN’ни тўхтатиш имкони бўлмагани сабабли, у шу йўналишда ҳаракатланиб келиб, Фарғона йўли кўчаси Havas супермаркети биноси қаршисидаги тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида светофор тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган, 1972 йилда туғилган А.Ф. бошқарувидаги МАN русумли йўловчи ташувчи автобуснинг орқа чап қисмига келиб урилган. 

Натижада, МАN юк автомашинасининг кабина қисми маҳкамланган жойидан узилиб ерга тушган ва сирпаниб бориб светофор қизил чироғида тўхтаб турган, 1973 йилда туғилган Д.Г. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашинага урилиб, шикаст етказган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мавзуга оид