Ўзбекистон | 08:53 / 19.10.2022
1321
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Хитой «Ипак йўли» туризм брендини биргаликда илгари суради

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимларининг МДҲ билан ҳамкорлик бўйича Гуандун иттифоқи раҳбари Го Фэнчжи билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Октябрь ойи охирида Хитой йирик импорт қилувчи ассоциациялари, ишбилармон доиралари ва импорт қилишдан манфаатдор корхоналар вакиллари учун Ўзбекистоннинг Хитой бозорига экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари тақдимотини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари, экспортчилари ва ҳунармандларининг маҳсулотлари шоу-румини очиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар, Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва мамлакатда яратилган сармоявий имкониятлар билан яқиндан танишиш мақсадида келгуси йил бошида хитойлик ишбилармонларнинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этишга бўйича келишиб олди.

Туризм индустриясини ривожлантириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик йўллари ҳам муҳокама қилинди. Сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, «Ипак йўли» туризм брендини биргаликда ривожлантириш ва илгари суриш таклиф этилди. Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, Самарқандда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид