Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Етти миллионинчи қирғизистонлик исмини мамлакат президенти танлади
19 октябрь куни Қирғизистонда етти миллионинчи фуқаро туғилди. Унга исмни мамлакат президенти танлади.
Спикер Нурланбек Шакиев парламент йиғилишида маълум қилишича, Боткен вилоятининг Қизил-Қия шаҳрида туғилган бола Қирғизистоннинг етти миллионинчи фуқароси бўлди. Унга Жакшилик (Яхшилик) исми қўйилди. Бу ном президент Садир Жапаров томонидан танланган.
«Боланинг онаси президентга мурожаат қилиб, унга исм қўйишни сўради. Президент Садир Жапаров мамлакатда ҳаммаси яхши бўлсин деган умидда болага шундай исм қўйди», — деди Нурланбек Шакиев.
Соғлиқни сақлаш вазири Гулнора Ботирова сўзларига кўра, бола фермер Валижон Абдуллаев оиласида дунёга келди. Унинг онаси — Айжаркин Сираждинова, 1982 йилда туғилган. Бу унинг тўртинчи фарзанди. Боланинг вазни — 3,9 кг, бўйи 54 см.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, боланинг номига 1 миллион сом (тахминан 12 минг доллар) ўтказиб берилади. Бу пуллардан вояга етганидан сўнг фойдалана олади.
Қирғизистоннинг олти миллионинчи фуқароси Айлин Кожошева 2015 йил 25 ноябрда Ўш шаҳрида, беш миллионинчи фуқароси Тинчтиқбек Қурамаев 2002 йил 27 августда Бишкекда, тўрт миллионинчи фуқароси Қаникей Қайипова 1985 йил 27 майда Ўш вилоятининг Қора-Сув туманида туғилган эди.
Қирғизистоннинг етти миллионинчи ва олти миллионинчи фуқароси ўртасидаги фарқ етти йилни ташкил қилди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
18:57 / 31.05.2026
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
19:57 / 30.05.2026