Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ академиясига бошқа ОТМ талабалари ўқишини кўчириш тақиқлаб қўйилади
Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар вазирлиги академияси бакалавриат таълим йўналиши ҳамда магистратура курсант ва тингловчилари ўқишини кўчириш, уларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа билан Ички ишлар вазирлиги академияси бакалавриат таълим йўналиши ҳамда магистратура курсант ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш ҳамда ўқишини кўчириш тартиби белгилаб берилмоқда.
Унга кўра, курсант ва тингловчилар низомда белгиланган талабларга мувофиқ Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи буйруғига асосан ёки академияда ташкил этилган кенгаш қарорига мувофиқ ўқишдан четлаштирилади. Уларни ўқишга қайта тиклаш масаласи ҳам айнан ушбу тартибда амалга оширилади.
Шунингдек, низом лойиҳасида курсант ва тингловчилар ўқишини кўчириш тартибига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилиб, бунда бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфидаги олий таълим муассасалари (олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларидан ташқари) талабалари ўқиши академияга кўчирилмаслиги билан боғлиқ алоҳида тартиб жорий этилмоқда.
Лойиҳа қабул қилиниши Ички ишлар вазирлиги академияси курсант ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш ва ўқишларини кўчириш тартибини белгилашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026