09:11 / 20.10.2022
5330

Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида янги халқаро битим тасдиқланди

Озарбойжон билан ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик қилинади.

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Озарбойжон ҳукуматлари ўртасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Top