Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия 2023 йилдан бошлаб Россия гази импортини тўхтатади
Буюк Британия ҳукумати 2023 йил 1 январдан бошлаб Россиядан суюлтирилган газ импортини тақиқлайди.
Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилди.
«Буюк Британия 2023 йил 1 январдан бошлаб Россиядан суюлтирилган газ импортини бутунлай тўхтатади ва бутун дунё мамлакатларига Россия газига қарамликни камайтиришда ёрдам беради. Биз Путинни ноқонуний урушга маблағдан маҳрум қиламиз», дейилади баёнотда.
Аввалроқ Британия расмийлари йил охиригача Россиядан ёқилғи импортини тўхтатишини маълум қилган эди.
2021 йил ҳолатига кўра, Буюк Британия бозорига кирадиган газнинг деярли ярми Шимолий денгиз шелфидан қазиб олинган эди. Мамлакатга энг кўп газ экспорт қилувчи давлат Норвегия ҳисобланади. Шу билан бирга, импортнинг қарийб 17 фоизини суюлтирилган табиий газ ташкил қилади, уларнинг асосий қисми Қатар, АҚШ ва Россия томонидан етказиб берилади.
Ўтган йили Буюк Британия Россиядан 3,12 млрд кубометр газ импорт қилган эди — бу турдаги ёқилғи умумий истеъмолининг 4 фоизини. Июн ойида Буюк Британия Россиядан газ импортини 2021 йилга нисбатан 75 фоизга қисқартиргани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026