Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев: Россия уруш бошлангандан бери 4,5 мингта ракета зарбалари берди
Уруш бошланганидан бери Россия Украина ҳудудига 4500 та ракета зарбаси берди ва 8000 дан ортиқ ҳаво ҳужумини амалга оширди, деди Украина президенти Володимир Зеленский кундалик видеомурожаатида.
Фото: Getty Images
Унга кўра, сўнгги икки кун ичида 30 та дрон ҳам учирилган, улардан 23 таси уриб туширилган.
Бундан ташқари, Х-59 ракетаси, иккита Ка-52 ҳужум вертолёти ва Су-25 ҳужумчи самолёти йўқ қилинди.
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг мамлакат энергетика тизимига зарбаларини мисли кўрилмаган, деб атаганди.
«Россиялик террорчилар бизнинг энергетика соҳамиз учун шундай оғир шароитларни яратиб беришдики, Европада ҳеч ким буни шунчаки кўрмаган ёки учратмаган. Мутахассисларимиз ҳозирда енгиб ўтишга мажбур бўлаётган таҳдидлар аввал йўқ эди», - деди у кечки видеомурожаатида.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, «Украинанинг кўплаб шаҳар ва вилоятларида электр таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилмоқда, энергия сарфини чеклаш зарур».
«Аммо барчамиз бир нарсани ёдда тутишимиз керак: энергетика соҳасида ҳам Россия устидан ғалаба қозониш лозим», — дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
13:36 / 21.02.2026
Киевда РФ денгиз пиёда аскари асирларни отиб ўлдиргани учун умрбод қамоққа ҳукм қилинди
21:23 / 31.01.2026