Болалар ва ўсмирлар муассасаларида санитария қоидаларини бузган 6,5 минг ходим ишдан четлатилди
Болалар ва ўсмирлар муассасаларида санитария қоидаларини бузган 6 499 нафар ишчи-ходим ишдан четлаштирилди, 274 та муассаса фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида болалар ва ўсмирлар муассасаларида санитария қоидаларига риоя қилиниши юзасидан жами 10 818 та режали текшириш ўтказилган.
Текширишлар давомида болалар ва ўсмирлар таълим-тарбия ташкилотларида жами кимёвий таҳлиллар учун 120 038 та намуналардан 4 925 таси, Бактериологик таҳлиллар учун 121 113 та олинган намуналардан эса 10 341 таси талабга жавоб бермаган.
Болалар ва ўсмирлар муассасаларида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 274 та муассасалари иш фаолияти вақтинча тўхтатилди, 6 499 нафар ишчи-ходим ишдан вақтинча четлаштирилган.
Мавзуга оид
14:21 / 10.12.2024
Украина РФ ва эгаллаб олинган ҳудудлардан 5 нафар болани қайтарди
11:33 / 23.11.2024
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари жорий этилмоқда
10:53 / 16.11.2024
Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйилиши мумкин
08:10 / 26.10.2024