Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:58 / 29.10.2022
13354
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон доимий аҳоли сони бўйича МДҲда учинчи ўринни эгаллади
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳоли сони бўйича МДҲда учинчи ўринда қайд этилди.
Фото: Kun.uz
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 35,3 млн кишини ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида доимий аҳоли сонининг фоиздаги улушида Россия етакчилик қилмоқда –51,3 фоиз.
Ундан кейинги ўринлардан доимий аҳоли сонининг фоиздаги улуши 14,6 фоиз ҳамда 11,9 фоизни ташкил қилувчи Украина ва Ўзбекистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Қозоғистон – 6,5 фоиз;
- Озарбойжон – 3,5 фоиз;
- Беларус Р. – 3,3 фоиз;
- Тожикистон – 3,2 фоиз;
- Қирғизистон – 2,3 фоиз;
- Туркманистон – 1,5 фоиз;
- Арманистон – 1,0 фоиз;
- Молдова – 0,9 фоиз.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш