Ўзбекистон | 08:42 / 02.11.2022
21961
1 дақиқада ўқилади

Сардор Умрзоқовга янги ўринбосар тайинланди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Президенти администрациясида 1 ноябр куни янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев фармони билан Президент протоколи раҳбари лавозимини эгаллаб келган Улуғбек Учқунович Қурбонов Президент администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига асосан Президент администрацияси ижро этувчи аппаратида тайинловлар амалга оширилган эди. Унга кўра,

  • Рустам Тўйчиевич Комилов — Президент администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шуъба мудири;
  • Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев Президент администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шуъба етакчи кунсултанти;
  • Ўлуғбек Рауф ўғли Норматов Президент администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шуъбаси етакчи консултанти;
  • Шоҳрух Анварович Хўжаев Президент администрацияси коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба етакчи кунсултанти лавозимига тайинланган.

Мавзуга оид