Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция президенти ва мудофаа вазири Киевга етиб келди
Греция президенти Катерина Сакелларопулоу ва миллий мудофаа вазири Никос Панайотопулос Киевга ташриф билан келди, деб хабар бермоқда Греция матбуоти.
Фото: Reuters
Греция оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган юқоридаги маълумотда айтилишича, хавфсизлик нуқтайи назаридан сафар ҳақида олдиндан хабар берилмаган.
Қайд этилишича, ташриф давомида Украина президенти Володимир Зеленский ва мудофаа вазири Олексий Резников билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Бундан олдин 23 давлат Украинанинг Россияга қарши даъвосини кўриб чиқишда учинчи шахс сифатида иштирок этиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига ариза топширганди. Украина ҳукумати Россияни ҳарбий тажовуз муносабати билан инсон ҳуқуқларини оммавий ва қўпол равишда бузганликда айблаяпти.
Суд жараёнида иштирок этишга тайёр 23 ҳукумат орасида Болгария, Греция, Малта, Венгрия ва Кипрдан ташқари Европа иттифоқи барча давлатлари бор. Европа иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлар Норвегия томонидан тақдим этилади.
Бундан ташқари, Женева Халқаро гуманитар ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари академияси ноҳукумат ташкилот сифатида аккредитациядан ўтишга интилмоқда.
Суд маълумотларига кўра, Исландия ва Буюк Британия ариза беришни кўриб чиқмоқда. Иштирокчи давлатлар ёки ариза берувчи бўлмаган ва процессда учинчи шахс сифатида иштирок этишга рухсат берилган шахслар ёзма мулоҳазалар тақдим этишлари мумкин.
Мавзуга оид
13:36 / 21.02.2026
Киевда РФ денгиз пиёда аскари асирларни отиб ўлдиргани учун умрбод қамоққа ҳукм қилинди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
21:23 / 31.01.2026
Кличко Киев аҳолисига хавотирли мурожаат билан чиқди
09:03 / 29.01.2026