Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Россия техника университети ваколатхонаси очилади
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консули Бурхон Алиқулов Дон давлат техника университети (ДДТУ) ректори Бисарион Месхи билан учрашиб, замонавий кадрлар тайёрлаш ва академик алмашинув соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Бисарион Месхи ДДТУнинг Ўзбекистон олий ўқув юртлари, хусусан, Бухоро давлат университети ва «Ипак йўли» туризм халқаро университети билан ҳамкорлиги даражасидан мамнунлигини билдирди.
Ўзбекистоннинг ушбу университетларида ДДТУ ваколатхонасини очиш юзасидан фикр алмашилди. У, шунингдек, Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳам академик ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф этди.
Суҳбат чоғида ветеринария соҳасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилди. ДДТУ Россия ҳудудида “ветеринария” йўналиши бўйича аспирантура босқичига эга бўлган ягона олий ўқув юрти ҳисобланади. Бесарион Месхи соҳа долзарблигини инобатга олган ҳолда, мазкур йўналиш Ўзбекистон учун ҳам жозибадор бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
21:19 / 15.06.2026
Олимлик пойгаси: бугунги тадқиқотчиларнинг мотивацияси нима?
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
11:05 / 31.05.2026
Украина Россияни Қрим билан боғловчи трассага ҳужум қилмоқда
22:23 / 19.04.2026