Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 18:27 / 14.11.2022
14957
1 дақиқада ўқилади
Франция 2024 йилги Олимпиада расмий тимсолини намойиш қилди
Учбурчак шаклидаги қизил Фригия қалпоқлари 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларининг тимсолига айланди.
Фото: Париж-2024
Улар Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси штаб-квартирасида Олимпиада бошланишидан 620 кун олдин тақдим этилди.
Фригия қалпоқлари бошқа нарсалар қаторида инқилобий Франциянинг рамзи ҳисобланади.
Фригия қалпоғи кўринишидаги Олимпия ўйинлари тимсоли қизил кроссовкаларни кийган. Паралимпия ўйинлари тимсоли эса бир оёғига протез кийган.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш