Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Россиянинг Украинага товон тўлаши ҳақидаги резолюцияни қабул қилди
Унга кўра, Россия уруш оқибатида Украинага етказилган моддий зарарни қоплаш учун товон пулини (репарация) тўлаб бериши лозим.
Фото: Reuters
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеяси Россияга Украина фойдасига товон пули (репарация) тўлашни тайинловчи резолюцияни қабул қилди.
Овоз бериш жараёнида 181 давлат иштирок этиб, резолюцияни 94 давлат ёқлади, жумладан Туркия ҳам. 14 давлат унга қарши овоз берди, жумладан, Россия, Хитой, Беларус, КХДР, Эрон ва Сурия. 73 давлат бетараф позицияни эгаллади, улар орасида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳам бор.
Резолюцияга Канада, Гватемала, Нидерландия ва Украина ҳаммуаллифлик қилди. Ҳужжат Бош Ассамблеяга аъзо 193 давлатга Россия томонидан Украинага етказилган моддий ва йўқотишлар ҳақидаги даъволар ва маълумотлардан иборат «халқаро реестр»ни юритишни тавсия қилади.
БМТ Бош Ассамблеяси қарорлари Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларидан фарқли ўлароқ, юридик жиҳатдан мажбурий ҳужжат эмас.
Мавзуга оид
15:16 / 08.02.2026
Зеленский: АҚШ урушни ёзгача тугатишни таклиф қилмоқда
15:42 / 07.02.2026
Эстония Россиядан уруш иштирокчиларини Шенгенга киритмайди
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
14:14 / 07.02.2026