Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» судларга шариат қонунлари бўйича жазо тайинлашни буюрди
Энди талончилик, одам ўғирлаш ёки қўзғолонга ундаш каби жиноятлар учун айбдорлар омма олдида қўли кесилади ёхуд тошбўрон қилинади.
Фото: AP
Афғонистон судяларига шариат қонунларига мувофиқ ҳукм чиқариш амалиётини жорий этиш буюрилди. Бундай буйруқни «Толибон» ҳаракати етакчиси Хайбатуллоҳ Охундзода берган.
Судяларга жиноят таркибида Ислом дини қонунлари бузилиши аломатларини синчковлик билан аниқлаш топширилди, деб ёзди «Толибон» вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ижтимоий тармоқда.
Бу билан «Толибон» ҳеч қандай янгилик киритмаяпти, фақат 1996-2001 йилларда ҳокимиятга келганидан кейин амалиётга киритилган тартибга қайтмоқда.
Ўтган йили август ойида НАТО кучлари Афғонистондан олиб чиқилгач, мамлакатда ҳокимиятга қайтган «Толибон» бу сафар мўътадилроқ сиёсат юритишига ваъда берган эди. Бироқ, амалда улар босқичма-босқич турли хил тақиқларни, айниқса аёлларга қарши кўплаб чекловларни жорий қилмоқда.
Бундан ташқари, Афғонистонда мухолифат вакиллари, журналистлар, Ғарб ташкилотларининг собиқ ходимлари ва НАТО қўшинлари билан ҳамкорлик қилган таржимонлар ҳам таъқибга учрамоқда.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026