Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО раҳбари: Мағлубиятларига қарамай, Россияни эътибордан четда қолдирмаслик керак
Йенс Столтенберг Россиянинг катта ҳарбий салоҳияти ва катта йўқотишларни ҳисобга олишга тайёрлигига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. У Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашга чақирди.
Россия Қуролли кучларининг сўнгги мағлубиятларига қарамай, Россиянинг ҳарбий салоҳиятини эътибордан четда қолдириб бўлмайди, дейди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг. «Ишончимиз комилки, Россия катта йўқотишларни ҳисобга олишга тайёр», — деди у 15 ноябрь, сешанба куни Брюсселда Европа Иттифоқи мудофаа вазирларининг йиғилишида.
Унинг таъкидлашича, Москва салмоқли ҳарбий салоҳиятга, шунингдек, кўп сонли қўшинларга эга. Бундан ташқари, Россия кучлари «тинч аҳолига шафқатсизларча зулм қилмоқда». Шунинг учун Ғарб «Украинани зарур бўлган вақтгача қўллаб-қувватлаши керак», деб қўшимча қилди Столтенберг.
Украина Қуролли кучлари ўтган ҳафта охирида Херсонни ва Херсон вилоятининг муҳим қисмини озод қилди, бу украиналикларнинг Россия ҳужумидан мудофааси бўйича энг катта муваффақиятларидан бири бўлди. Рус қўшинлари Днипронинг чап қирғоғига чекинишди. Мағлубиятларга қарамай, рус қўшинлари Украина ҳудудининг деярли бешдан бир қисмини назорат қилмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026