Трамп навбатдаги президентлик сайловларига номзодини қўйишини эълон қилди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш ниятини маълум қилди.
Республикачилар партияси етакчиси ёрдамчилари Федерал сайлов комиссиясига унинг номзодини илгари суриш учун расман ариза топширган, ўзи эса Флоридадаги қароргоҳида йиғилган тарафдорларига мурожаат қилган.
«Американинг қайтиши ҳозирдан бошланади!» - деган Трамп.
У Оқ уйда ўтган тўрт йиллик даврни фахр билан тасвирлаган.
«Бу қисқа тўрт йил ичида ҳаммаси ажойиб эди. Барчаси аввал ҳеч қачон бўлмаган даражада гуллаб-яшнади», деган у.
Трамп у лавозимдан кетар чоғи иқтисодиёт коронавирус эпидемияси туфайли юзага келган таназзулдан тезлик билан тикланаётган бўлганини айтган.
«Энди эса биз таназзулга юз тутган мамлакатмиз», дея давом этган у ва мамлакатдаги инфляция даражаси сўнгги 40 йилликдаги энг юқори кўрсаткичга етганини эслатган.
Трамп шунингдек АҚШнинг амалдаги президентини «Украинадаги можарони эплай олмасдан мамлакатни ядро уруши ёқасига келтириб қўйгани» учун танқид қилган.
«Ҳатто бугуннинг ўзида Россиядан учирилган бўлиши мумкин бўлган ракета Польшага учиб келди. Одамлар буткул ғазабланган ва саросимага тушган. Улар жуда ва жуда ғазабда», деган Дональд Трамп.
«Американи яна буюк ва шонли қилиш учун мен ўз номзодимни Қўшма Штатлар президентлиги лавозими учун илгари сураман», дея эълон қилди у йиғилганлар олқишлари остида.
У «атрофида бу қадар кўп муҳаббат бўлганида» одамлар қаршисида гапириш ўзи учун ниҳоятда осон эканини айтган.
Трамп шу лаҳзадан эътиборан 2024 йилги сайлов кунига қадар тарихда кузатилмаган курашни олиб боришга ваъда берган.
«Биз мамлакатимизни ичкаридан йўқ қилишга уринаётган Демократик партиянинг радикал сўлларини мағлуб этамиз», дея чиқишини якунлаган у.
Доналд Трамп — АҚШнинг ҳисоб бўйича 45-президенти бўлган, у мамлакатни 2017 йил январидан 2021 йил январига қадар бошқарган.
Мавзуга оид
17:20
SpaceX олтинчи марта Starship ракетасини синовдан ўтказди. Парвозни Доналд Трамп ҳам кузатиб борди
19:09 / 19.11.2024
Трамп Москва ва Теҳроннинг иттифоқини парчалай оладими?
13:12 / 19.11.2024
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
21:54 / 18.11.2024