Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент Россияни терроризм ҳомийси деб тан олиш тўғрисида резолюция тайёрлади
Европарламент (ЕП) Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олиш тўғрисида резолюция тайёрлади.
ЕП 23 ноябрь куни Страсбургдаги сессияда у бўйича овоз бериш жараёнини амалга ошириш ниятида, деб хабар берди Европарламент матбуот котиби Дельфин Колард брифингда.
«23 ноябрь куни Европа парламенти депутатлари Украинадаги фуқаролик объектларига кенг кўламли ҳужумлар кучайиши натижасида Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида тавсифловчи резолюцияга овоз беришади», деди у.
Европарламент депутатлари Россияни терроризмнинг ҳомийси деб эълон қилиш орқали Россия президенти Владимир Путин ва унинг ҳукумати ушбу жиноятлар учун халқаро трибунал олдида жавобгарликка тортилишига йўл очмоқчи, дея таъкидлайди ЕП.
Бундан олдин Эстония парламенти Рийгикогу Украина ҳудудининг ноқонуний аннексия қилинишини қоралаб, Россия режимини террористик деб эълон қилган баёнотни қабул қилди.
Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлари ва босиб олинган ҳудуднинг ноқонуний аннексия қилинишини кескин қоралаган Эстония парламенти Таллин тажовуз ва сохта референдумлар натижасида Украинанинг ҳудудий яхлитлиги бузилганини ҳеч қачон тан олмаслигини билдирди.
«Ҳеч қачон ҳуқуқбузарлик орқали ҳақиқатга эришиб бўлмайди. Ядро қуроли билан таҳдид қилган Путин режими Россияни ҳам Европа, ҳам бутун дунё тинчлиги учун энг катта таҳдидга айлантирди», — дейилади Рийгикогу матбуот хизмати баёнотида.
Болтиқбўйи мамлакати парламенти Россия режимини террористик, Россия Федерациясини эса «ҳаракатларига биргаликда қарши туриш керак бўлган терроризм ҳомийси бўлган давлат» деб эълон қилди ҳамда халқаро ҳамжамиятни шунга ўхшаш декларацияларни қабул қилишга чақирди.
Рийгикогу Россия томонидан эгаллаб олинган Донецк ва Луҳанск областлари ҳудудларида яратилган қуролли тузилмалар ва «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясини террорчи ташкилотлар деб тан олиш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
11:53 / 12.02.2026
Европарламент Украина учун 90 млрд евро кредитни маъқуллади
14:36 / 11.02.2026
Европарламент 2040 йилгача ЕИнинг иқлим мақсадлари ҳақидаги қонунни қабул қилди
09:48 / 11.02.2026
ЕП Россияни “қишни қуролга айлантириш”да айблади
14:39 / 10.02.2026