Коинотнинг интерактив харитаси яратилди
200 мингта галактикадан иборат коинотнинг интерактив харитаси яратилди.
Жонс Ҳопкинс университети олимлари коинотнинг бир қисмини кўриш имконини берувчи янги интерактив харита яратдилар.
Муаллифлар Sloan Digital Sky Survey телескопи орқали сўнгги йигирма йил ичида олинган маълумотлардан фойдаланган. Лойиҳанинг асосий ғояси жамоатчиликка оламнинг бир қисми билан бепул танишиш имкониятини беришдан иборат.
Харита 200 мингта галактиканинг ҳақиқий жойлашуви ва ҳақиқий рангларини ўз ичига олади, уларнинг ҳар бирида миллиардлаб юлдузлар ва сайёралар мавжуд.
Хаританинг энг пастки қисмида Қуёш тизими жойлашган Сомон йўлини топиш мумкин, юқори қисмида эса коинотнинг кузатиш мумкин бўлган чегараси жойлашган.
Шунингдек, харитада 1,6 миллиард йил олдин шаклланган эллиптик галактикаларни, аслида квазар бўлган улкан қора туйнукларни ҳам томоша қилиш мумкин.
Мавзуга оид
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
16:51 / 16.11.2024
Бундан 50 йил олдин ўзга сайёраликларга биринчи хабар юборилганди. Унда нималар ёзилган?
20:25 / 14.11.2024
Кичик астероид Ер билан тўқнашишдан атиги икки соат олдин аниқланди
20:10 / 10.11.2024