Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Артемида-2» миссияси экипажи Ойга саёҳатдан илк суратларни намойиш этди
Фазогирлар Ер ва унинг йўлдошини, шунингдек, бир-бирини кадрларга муҳрлаган.
3 апрел куни, АҚШ Шарқий соҳил вақти билан соат 19:49 да (Тошкент вақти билан 4 апрел куни 04:49 да), «Орион» космик кемаси двигателлари «транслунар инъекция импулси»ни амалга оширди – бу кемани Ер атрофидаги орбитадан Ой сари парвоз траекториясига ўтказиш учун тезланиш берадиган манёврдир. Жараён 5 дақиқаю 55 сония давом этди. Шундан кейин кема Ой томон йўл олди.
Бу 1972 йилги «Аполлон-17» миссиясидан бери инсоният Ер орбитасини қайта тарк этиши билан боғлиқ илк ҳолатдир.
Экипаж таркибидан NASA астронавтлари Рид Уайзман, Виктор Гловер ва Кристина Кох, шунингдек, Канада космик агентлиги астронавти Жереми Ҳансен ўрин олган.
6 апрел куни экипаж олти соатлик сеанс давомида Ой сиртини кузатиш сеансини ўтказади. «Артемида-2» номини олган миссия 10 кун давом этади – «Орион» Ой атрофини айланиб чиқади ва шундан кейин Ерга қайтади.
Астронавтлар Ер йўлдошига қўнмайди: уларнинг асосий вазифаси – космик кеманинг бошқарув тизимларини синовдан ўтказиш ва барчаси узоқ коинот шароитида ишлашига ишонч ҳосил қилишдан иборат.
Экипаж аллақачон Ер ва Ойнинг «Орион» бортида туриб олинган илк суратлари билан бўлишди, шунингдек, космик кемада кунлар қандай ўтаётганини намойиш этишди. Қуйида мазкур кадрлар келтирилади.
NASA / AFP / Scanpix / LETA
NASA / AFP / Scanpix / LETA
NASA / AFP / Scanpix / LETA
NASA
NASA
NASA / AFP / Scanpix / LETA
Reid Wiseman / NASA / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
NASA / AFP / Scanpix / LETA
NASA
Bill Ingalls / NASA / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
08:57 / 03.04.2026
“Орион” Ер орбитасидан чиқиб, Ой сари йўл олди
01:18 / 22.12.2025
Ногиронлиги бор аёл коинотга парвоз қилди
21:48 / 06.10.2025
Хитой зонди Ер фонида 43 млн км масофадан селфи олди
17:14 / 17.05.2025