Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон автомобилсозлик соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширмоқчи
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун Глобал дарвоза» халқаро конференцияси доирасида Қозоғистон бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Dunyo
Таъкидланганидек, икки мамлакат раҳбарлари шахсий алоқалари, ишончли мулоқоти ва қатъий сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Турли даражадаги бўлажак тадбирлар ташкилий ва мазмунли жиҳатлари кўриб чиқилади. Савдо, автомобилсозлик, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш, Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ва файласуф Абай (Кунанбаев) меросига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
18:20 / 06.01.2026
Nestle хавфли токсин туфайли Қозоғистонда савдога чиққан болалар озуқасини қайтариб олади
18:53 / 05.01.2026
Тўқаев МДҲ давлатлари президентлари қандай спорт тури билан шуғулланишини айтди
18:27 / 30.12.2025
Қозоғистонда ноанъанавий жинсий муносабатлар тарғиботини тақиқловчи қонун имзоланди
20:04 / 29.12.2025