Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Россияга уюшган тартибда меҳнат мигрантларини юбориш 3,4 бараварга камайди
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистоннинг 25 мингга яқин фуқароси ишлаш учун уюшган тартибда Россияга юборилган. 2021 йилда бу кўрсаткич қарийб 85 мингга тенг эди.
Фото: Владимир Смирнов / ТАСС
«2022 йилнинг ўн ойи давомида 24 985 нафар Ўзбекистон фуқароси уюшган тартибда Россияга ишлаш учун юборилди», деб хабар берди Interfax Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таянган ҳолда.
2021 йилнинг ўн ойи давомида 84 574 киши Ўзбекистондан уюшган тарзда Россияга ишлаш учун юборилган эди. Демак, бундай жараён натижасида меҳнат мигрантларини Россияга юбориш 3,4 баробар камайган.
2017 йил апрелида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уюшган тарзда жалб қилиш тўғрисидаги келишув имзоланган эди.
2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, Россия Федерациясида 1,2 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси ишламоқда. Бу хорижда меҳнат қилаётган мамлакат фуқароларининг қарийб 70 фоизини ташкил қилади.
Мавзуга оид
18:10 / 28.02.2026
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
13:25 / 23.02.2026
Ўзбекистон–АҚШ туристик алмашинуви: январ ойи кўрсаткичлари эълон қилинди
19:10 / 21.02.2026