Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2022. Аргентина Мессининг голига қарамай, Саудия Арабистонига сенсацион мағлубиятга учради
ЖЧ-2022 учинчи куни доирасида турнирнинг асосий сенсацияси қайд этилди.
С гуруҳи 1-тури доирасида мусобақа фаворити Аргентина Саудия Арабистони миллий жамоасига қарши саф тортди. Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ Месси пенальтидан ҳисобни очгач, шу куни Жанубий Америка жамоаси Осиё вакилини йирик ҳисобда таслим этиши тахмин қилинганди.
Аммо Эрве Ренар шогирдлари ўйиннинг иккинчи бўлимида майдондаги вазиятни буткул ўзгартиришди. 48-дақиқада Аш-Шаҳри жарима майдонига ёриб кириб, стадионни ларзага келтирди – 1:1.
Орадан 5 дақиқа ўтмай, саудияликларнинг кетма-кет ҳужумларидан сўнг Салим Ад-Довсарий ажойиб зарбаси билан Мартинес дарвозаси тўққизлигини нишонга олиб, барчани карахт аҳволга солди – 2:1.
Ўйиннинг қолган дақиқаларида Аргентина ҳар қанча ҳужумкор тўп сурмасин, саудиялик футболчилар мардонавор қаршилик кўрсатган ҳолда мусобақадаги илк сенсацияни расмийлаштиришди.
Шу тариқа, Саудия Арабистони гуруҳда кутилмаганда 1-ўринда бормоқда. Иккинчи ўйин бугун, 22 ноябрь куни Мексика ва Польша ўртасида ўтади.
ЖЧ-2022. С гуруҳи. 1-тур.
Аргентина – Саудия Арабистони 1:2
Голлар: 1:0 – 10, пенальти Месси, 1:1 – 48 Аш-Шаҳри, 1:2 – 53 Ад-Довсарий.
Аргентина – Мартинес, Молина, Отаменди, Ромеро (Мартинес, 59), Тальяфико (Акунья, 71), Ди Мария, Гомес (Альварес, 59), Паредес (Фернандес, 59), Де Паул, Месси, Мартинес.
Саудия Арабистони – Ал-Овайс, Абдулҳамид, Ал-Булайҳий, Томбакти, Аш-Шаҳроний (Ал-Брейк 90), Ад-Довсарий, Ал-Фараж (Ал-Обид, 45; Ал-Амрий, 88), Канно, Ал-Малки, Ал-Бурейкан (Ассирий, 89), Аш-Шаҳри (Ал-Ганам, 78).
Огоҳлантиришлар: Ал-Малки (67), Ал-Булайҳий (75), Ад-Довсарий (79), Абдулҳамид (82), Ал-Обид (88), Ал-Овайс (90).
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
15:40 / 12.07.2026
ЖЧ кундалиги. Яна фантастик ўйнаган Жуд, яна қийналган Аргентина ва Эмболода аҳмоқона қизил
10:18 / 29.06.2026