Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон шахматчилари жаҳон чемпионатида чоракфиналга чиқди
Қуддус шаҳрида шахмат бўйича миллий жамоалар ўртасида ФИДЕ жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Ўзбекистон шахматчилари гуруҳ босқичининг сўнгги турида Польша миллий жамоаси билан 2-2 ҳисобида дурангни қайд этишди. Бу натижа шахматчиларимизга B гуруҳида 1-ўрин билан чоракфиналга чиқиш имконини берди.
Аввалроқ, ўзбекистонликлар гуруҳда АҚШ (2,5-1.5), Исроил (2,5-1,5) ва Ҳиндистонни (3,5-0,5) мағлуб этиб, Озарбойжонга (1,5-2,5) ютқазишган эди.
Чоракфиналда Ўзбекистон миллий жамоаси Украина билан беллашади. Ўйинлар 23 ноябр куни ўтказилади.
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини GM Нодирбек Ёқуббоев, GM Жавоҳир Синдаров, GM Жаҳонгир Воҳидов, GM Шамсиддин Воҳидов, IM Абдималик Абдисалимов ва IM Ортиқ Нигматов ҳимоя қилмоқда. Шахматчиларимизга нидерландиялик Иван Соколов сардорлик ва мураббийлик қиляпти.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026