Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитой ва Россиядан 10 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.
2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 5,3 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 4,9 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 2,6 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Корея – 1,9 млрд;
- Туркия – 1,4 млрд;
- Германия – 789 млн;
- Ҳиндистон – 530 млн;
- Бразилия – 461,5 млн;
- Туркманистон – 443,5 млн;
- Литва – 334,4 млн АҚШ доллари.
Мавзуга оид
08:48 / 20.06.2026
Қумга бой Саудия нега қум импорт қилмоқда?
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
20:10 / 25.05.2026