Европарламент Россияни терроризмнинг ҳомийси деб эълон қилди
Европарламент аъзолари Россия Федерациясини терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
23 ноябрь, чоршанба куни Европарламент кўпчилик овоз билан Россиянинг Украинага қарши ҳарбий агрессияси туфайли Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги низомни ўз ичига олган резолюцияни қабул қилишни ёқлаб овоз берди.
Европарламент депутатлари Россияни терроризмнинг ҳомийси деб эълон қилиш орқали Россия президенти Владимир Путин ва унинг ҳукумати ушбу жиноятлар учун халқаро трибунал олдида жавобгарликка тортилишига йўл очмоқчи, дея таъкидлайди ЕП.
Резолюция юридик мажбурият юклаш кучига эга эмас. Европа Иттифоқининг ҳуқуқий базасида тегишли қонунчилик механизми мавжуд эмас.
Ҳозирги вақтда «терроризм ҳомийси бўлган давлат» атамаси фақат АҚШ ва Канада қонунларида мустаҳкамланган. Америка рўйхатида тўртта давлат бор: Сурия, Эрон, Шимолий Корея ва Куба.
Бундан олдин Эстония парламенти Рийгикогу Украина ҳудудининг ноқонуний аннексия қилинишини қоралаб, Россия режимини террористик деб эълон қилган баёнотни қабул қилди.
Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлари ва босиб олинган ҳудуднинг ноқонуний аннексия қилинишини кескин қоралаган Эстония парламенти Таллин тажовуз ва сохта референдумлар натижасида Украинанинг ҳудудий яхлитлиги бузилганини ҳеч қачон тан олмаслигини билдирди.
Болтиқбўйи мамлакати парламенти Россия режимини террористик, Россия Федерациясини эса «ҳаракатларига биргаликда қарши туриш керак бўлган терроризм ҳомийси бўлган давлат» деб эълон қилди ҳамда халқаро ҳамжамиятни шунга ўхшаш декларацияларни қабул қилишга чақирди.
Мавзуга оид
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
13:31 / 19.11.2024