Жаҳон | 22:10 / 24.11.2022
17525
2 дақиқада ўқилади

Америкалик аёл ўпка саратонидан бир неча соатда шифо топди 

Техаслик аёл ўпка саратони аниқланганидан бир неча соат ўтгач жарроҳлик столига ётди ва тузалиб кетди.  

61 ёшли Эйприл Будро уч марта саратон касаллигидан омон қолганидан кейин, ҳар йили компьютер томографиясидан ўтишни бошлаган. У 1980-йилларда икки марта Ҳожкин лимфомаси ва 2002 йилда кўкрак саратони касаллигига чалинган эди. 

2022 йил январ ойида ўтказилган текширувда унинг ўпкасида тугун борлиги аниқланган. Кейинги текширувлар унинг жуда эрта босқичдаги ўпка саратони эканлигини кўрсатган. Касалликнинг ягона аломати нафас олишда озгина қийналиш бўлиб, аёл буни кексалик билан боғлаган эди. Шундан сўнг, шифокорлар уни дарҳол жарроҳлик амалиётидан ўтказиб, тугунни олиб ташлашган. Уч кундан кейин бемор одатдаги ҳаётига қайтган.  

Энди бемор ҳар олти ойда компьютер томографиясидан ўтмоқда ва унда саратоннинг янги белгилари топилмаган. 

Бу воқеа чекувчи одамларга ўпка саратони бўйича мунтазам текширувдан ўтиб туриш муҳимлигини англатади. Ҳеч қачон чекмаган одамларда ҳам ўпка саратони ривожланиши мумкин бўлса-да, бундай оғир касалликка 72 фоиз ҳолатда чекиш сабаб бўлади. 

Мавзуга оид