Полша Европа Иттифоқидан «Дружба» нефт қувурига санкциялар қўллашни талаб қилди
Варшава «Дружба» участкасига нисбатан санкциялар қўллашга чақирмоқда, деб хабар берди Reuters. Бу Полшага Россия нефть компаниялари билан шартномаларни бекор қилганлик учун жарималардан қочиш имконини беради.
Полша Германиядан Россия билан амалдаги шартномаларни жарима тўламасдан бекор қилиш учун қонуний асослар олиш учун «Дружба» нефть қувури шимолий тармоғига қарши Европа санкцияларини қўллашда ёрдам беришни сўради, деб хабар берди Reuters 25 ноябрь, жума куни музокаралардан хабардор ўз манбаларига таяниб. Полша расмийларига кўра, Россия нефтини «Дружба»нинг жанубий тармоғи - Чехия, Венгрия ва Словакия орқали олувчи мамлакатлар учун тарифлар тизимига ҳам чекловлар киритилиши керак.
«Бизнинг фикримизча, кейинги санкциялар, жумладан, «Дружба» нефть қувурининг шимолий тармоғига нисбатан қўлланиши Европа Иттифоқи даражасида тегишли қоидаларни талаб қилади», — деди агентликка Полша Иқлим ва атроф-муҳит вазирлиги. Reuters манбаларининг таъкидлашича, Полша Иқлим вазирлиги ва Германия Иқтисодиёт вазирлиги Полша порт шаҳри Гданск орқали Шведт нефтни қайта ишлаш заводига етказиб беришни таъминлаш учун нефть логистикасига оид англашув меморандуми бўйича музокараларнинг якуний босқичида турибди.
Варшава шу йил охиригача Россия нефтини импорт қилишни тўхтатишга ваъда берди. Reuters таъкидлашича, «Дружба»га қарши санкциялар йўқлиги Полшанинг Polski Koncern Naftowy (PKN) Orlen нефтни қайта ишлаш заводи учун муаммолар келтириб чиқармоқда, у «Татнефт»дан Россия нефтини сотиб олиш бўйича узоқ муддатли шартнома тузган ва шартномани бузганлик учун жарима тўлаши керак. Компания аллақачон Россиядан нефтга қарамликни 30 фоизгача камайтириб, уни Саудия Арабистони, Норвегия ва бошқа мамлакатлардан етказиб бериш билан алмаштирган.
Шу билан бирга, «Коммерсант» манбалари ноябрь ойи ўрталарида Orlen «Дружба» оператори - «Транснефт» билан келаси йили 3 миллион тонна нефть етказиб бериш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берди. Россия компанияси 2023 йил учун полшалик истеъмолчилардан аризалар қабул қилинганлигини тасдиқлади, бироқ аниқ компаниялар ва ҳажмлар ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.
Orlen ариза топширишни шартнома бажарилган тақдирда талабнинг техник хабарномаси деб атади. Компания Reuters агентлигининг «Дружба» нефть қувурига қарши санкциялар бўйича музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб беришдан бош тортди.
Мавзуга оид
11:02 / 18.11.2024
Полша бош вазири: Яқин ҳафталар Киев учун ҳал қилувчи бўлади
14:34 / 15.11.2024
Полшада ЙТҲда жабрланган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
18:09 / 12.11.2024