Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Учинчи давлатларнинг кун тартибимизни шакллантиришга таъсири йўқ» — Шерзод Асадов
Президент матбуот хизмати раҳбари президентнинг Францияга ташрифи ва Украинадаги уруш орасида алоқадорлик йўқлигини айтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи Украинадаги уруш туфайли эмас. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Озодлик» радиосига берган интервьюсида Ўзбекистон ташқи сиёсати қандайдир геосиёсий воқеаликларга боғлиқ эмаслиги, учинчи давлатларнинг мамлакат кун тартибини шакллантиришга таъсири йўқлигини таъкидлади.
«Давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг динамикаси юқори даражада бўлса, лойиҳалар ва ҳамкорликнинг кўлами ҳам шунга яраша кенг бўлади. Бунга эҳтиёж бор эди, шу сабабли ташриф амалга оширилди.
Ҳар қандай давлат ўзининг ташқи сиёсий кун тартиби миллий манфаатларидан келиб чиқиб белгилайди. Биз ҳам бундан мустасно эмас. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати прагматик ёндашув бўлиб, қандайдир геосиёсий воқеалар ва конъюнктурага боғлиқ эмас. Қандайдир учинчи давлатларнинг кун тартибимизни шакллантиришга таъсири йўқ.
Бу авваламбор икки давлат ўртасидаги муносабатлардан келиб чиққан ҳолда бўлаётган ташриф ва мулоқотдир», – деди Асадов.
У, шунингдек Европа Иттифоқи ташқи сиёсий фаолият концепцияси бўйича ҳам Ўзбекистоннинг асосий сиёсий-иқтисодий ҳамкори эканлигини таъкидлаб, ўзаро мулоқотдан икки томон ҳам манфаатдорлигини билдирди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон ва Франция ўртасида имзоланган 6 миллиард евролик келишувларнинг асосий қисми қуйидаги соҳаларга тўғри келади:
- 4 миллиард евро – сармоявий ва молиявий лойиҳалар учун;
- 1 миллиард евро Франция тараққиёт агентлиги томонидан кичик бизнесни ривожлантириш ва турли ижтимоий лойиҳалар учун техник кўмак ва грантлар шаклида;
- 1 миллиард евро эса ўзаро савдони янги даражага олиб чиқадиган лойиҳалардан иборат.
«Евроиттифоқ расмийлари билан бир неча йиллик музокаралар натижасида Ўзбекистон GSP+ доирасида бенефициар мамлакат сифатида қабул қилинди. Бу Евроиттифоққа 6200 хил маҳсулотлар экспорт қилиш имконини беради. Бунинг учун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва меҳнат ҳуқуқларига доир 27 та конвенцияни имзолади», – деган Шерзод Асадов.
Мавзуга оид
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
14:59 / 28.06.2026
Россиядаги ёқилғи инқирози. Воқеалар ривожи
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
22:03 / 26.06.2026