Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда янги атом электр станцияси қурилиши бошланди
Эрон жануби-ғарбидаги Хузистон вилоятида қуввати 300 мегаватт бўлган янги атом электр станцияси қурилиши бошланди.
Фото: Reuters
Қорун АЭС қурилишига рамзий тамал тошини қўйиш маросимида Эрон вице-президенти ва Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исломий иштирок этди.
Қайд этилишича, электр станцияси PWR туридаги реактор (сув босими билан совитиладиган) ҳисобига ишлайди.
АЭС қурилиши тахминан 8 йил давом этади, лойиҳа қиймати 2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Электр станцияси 4 фоизгача бойитилган уран асосида ишлайди.
Эронда 2013 йилда қуввати 1000 МВт бўлган Бушиҳр АЭС ишга туширилган эди. Ҳозирда унинг иккинчи блоки қурилиши давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:49 / 19.02.2026
АҚШ Эрон яқинида қўшин тўпламоқда. Уруш хавфи ошди
15:55 / 19.02.2026
“Ўзатом” ва Қозоғистон элчиси ядровий-экологик хавфсизлик масалаларини кўриб чиқди
11:53 / 19.02.2026
Ўзбекистонга араб хурмосини энг кўп Эрон етказиб берди
10:15 / 19.02.2026