Жаҳон | 23:39 / 06.12.2022
10949
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда олтин сотадиган биринчи банкомат ишга туширилди 

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида олтин тангаларни кредит ёки дебет пластик карталари орқали харид қилиш мумкин бўлган биринчи банкомат ишга туширилди. 

Фото: ANI

Банкомат Goldsikka хусусий компаниясига тегишли бўлиб, у Ҳиндистонда яна 3 мингта шундай машиналарни ишлаб чиқариш ва ўрнатиш ҳамда халқаро бозорларни янада кенгайтиришни режалаштирмоқда. 

Банкомат 5 кг оғирликдаги 24 каратли олтин тангаларни сиғдира олади. Уларни 0,5 дан 100 граммгача бўлган ҳажмда сотиб олиш мумкин. Олтин нархи реал вақт режимида банкомат экранида акс эттирилган ва Лондон фонд биржасидаги котировкаларга қараб ўзгариб туради. 

Банкомат видеокамера, овозли сигнал ва тезкор полиция чақируви функцияси билан жиҳозланган ва хакерлик ҳужумидан ҳимояланган. Ишга туширилган куни 20 киши банкомат хизматидан фойдаланган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид