БАА паспорти - «энг кучли», Ўзбекистон паспорти – 69-ўринда
Амирлик паспорти билан дунёнинг 121 давлатига визасиз кириш мумкин, Ўзбекистон паспорти билан 28 давлатга.
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) паспорти энг катта халқаро имтиёзларни таъминловчи давлат ҳужжатлари рейтингида 180 балл тўплади.
Канаданинг Arton Capital консалтинг компанияси маълумотларига кўра, БАА паспорти дунёнинг 121 давлатига визасиз кириш ва 59 давлатга кириш чоғида виза олиш имконини беради. Фақат 18 давлатга кириш учун БАА фуқаролари олдиндан виза олиши керак.
Рейтингнинг иккинчи қаторини (173 балл) Германия, Швеция, Финландия, Люксембург, Испания, Франция, Италия, Нидерландия, Австрия, Швейцария ва Жанубий Корея паспортлари эгаллаган. Учинчи ўринда 172 балл билан АҚШ паспорти қайд этилган.
Ўзбекистон паспорти рейтингда 72 балл тўплаб, 69-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 28 давлатига визасиз кириш ва 44 давлатга кириш чоғида виза олиш имконига эга. Аммо 126 давлатга кириш учун олдиндан виза олиши шарт.
БАА паспорти 2021 йилда ҳам Arton Capital рейтингида биринчи ўринни эгаллаган, шу пайтда араб давлати фуқаролари учун 104 та визасиз йўналиш бор эди.
Мавзуга оид
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024