Жамият | 23:06 / 07.12.2022
38343
1 дақиқада ўқилади

Қаршида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ёш қизни уриб қочиб кетган Cobalt ва унинг ҳайдовчиси топилди

Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳатлари олган қиз шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Аввалроқ Kun.uz’да Cobalt машинаси Қарши шаҳридаги пиёдалар йўлакчасида ёш қизни уриб юбориб, жабрланувчига ёрдам бермасдан қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди. ИИВ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, Cobalt топилиб, унинг ҳайдовчиси ушланган.

Маълум қилинишича, 2022 йил 5 декабр куни соат 20:00 ларда Қарши шаҳридаги Насаф кўчасида Cobalt машинаси ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасидан кўчани кесиб ўтаётган 13 ёшли қизни уриб юборган.

Ҳайдовчи ҳаёти ва соғлиги хавф остида қолган жабрланувчига ёрдам бермасдан, воқеа жойидан қочиб, яширинган.

Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида Cobalt машинаси ҳамда унинг ҳайдовчиси топилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид