Жаҳон | 21:35 / 08.12.2022
13978
2 дақиқада ўқилади

Туркия денгиз орқали Украинага электр энергияси етказиб бермоқчи 

Бунинг учун бир нечта сузувчи электр станцияларидан фойдаланилади. 

Фото: Reuters

Туркиянинг Karpowership компанияси сузувчи станциялар орқали Украинага электр энергиясини етказиб беришни режалаштирмоқда. Махсус кемалар Қора денгиз орқали Руминия ёки Молдовага етиб боради. Сўнгра электр тармоқлари орқали Украинани энергия билан таъминлайди. 

«Биз айни пайтда БМТ ва бошқа ҳамкор ташкилотлари билан тўғри ечим топиш учун музокаралар олиб бормоқдамиз. Биз Руминия ёки Молдовага кемалар жўнатиб, Украинага электр энергияси етказиб беришимиз мумкин», — деди компания раҳбари Зайнаб Хоразий. 

Унинг таъкидлашича, электр таъминоти бир ой ичида бошланиши мумкин. 

«Биз 300-400 мегаватт қувват бўйича музокара ўтказяпмиз. Бу бир миллион хонадонни электр энергияси билан таъминлаши мумкин. Биз бу қувватни таъминлаш учун 3-4 кемани жўнатамиз. Тижорат ва хавфсизлик масалалари ҳал этилгач, бир ой ичида электр энергиясини етказамиз», деди у. 

10 октябрдан бери Россия мунтазам равишда Украинанинг энергетика инфратузилмасига ракета зарбалари бериб келмоқда, бунинг оқибатида электр, сув ва иссиқлик таъминотида узилишлар, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб уяли алоқа узилишлари кузатилмоқда. 

Мавзуга оид