Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергияси тизимида охирги 6 йилда қилинган ишлар статистикаси маълум қилинди
Энергетика вазирлигига кўра, 1991 йилдан 2016 йилгача 3300 МВт, 2017-2022 йилларда эса 5021 МВт янги қувватлар ишга туширилган. Мустақилликдан кейин 25 йил давомида 4800 та, охирги 6 йилда эса салкам 13 мингта трансформатор янгиланган.
Энергетика вазирлиги 2017-2022 йиллар давомида электр энергияси тизимида қилинган ишларга оид рақамларни тақдим этди.
Маълум қилинишича, 2017-2022 йилларда умумий ҳисобда 5021 МВт янги қувватлар ишга туширилган. Таққослаш учун, 1991-2016 йилларда бу кўрсаткич 3300 МВтни ташкил қилган.
2017-2021 йилларда умумий ҳисобда 40 675 км электр узатиш тармоқлари янгидан қурилган. 1991-2016 йилларда янгиланган тармоқларнинг узунлиги эса 9300 км бўлган.
2017-2022 йилларда умумий ҳисобда 12 981 та трансформатор пункти янгиланган. 1991-2016 йилларда эса 4800 та трансформатор пункти янгиланган.
Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, охирги 5 йилда 4,2 млндан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр таъминоти яхшиланган.
Аввалроқ, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энерготаъминотдаги узилишлар юзасидан изоҳ берганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароити жиддийроқ талафотларнинг олдини олиш мақсадида режали чекловлар ўрнатишни тақозо этмоқда.
Масъулларга кўра, бугунги кундаги энергетика таъминотидаги узилишларга асосий сабаб – ишлаб чиқараётган табиий газ ва электр энергияси истеъмолдаги талаб даражасини тўлиқ қоплай олмаяпти.
Мавзуга оид
09:32 / 26.03.2025
Кремл ҳужум қилинмайдиган энергетика объектларини маълум қилди
18:04 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
14:01 / 25.03.2025
Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланди
21:33 / 24.03.2025