Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Полша миграция соҳасидаги алоқани кенгайтиради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Польша элчиси Радослав Грукни қабул қилди.
Ўзбекистон-Полша кўп қиррали ҳамкорлигига оид кенг кўламли масалалар таҳлил қилинди. Владимир Норов ЕХҲТга Полша раислигига ва жорий йил 1-2 декабрь кунлари Лодз шаҳрида бўлиб ўтган ташкилот Ташқи ишлар вазирлари кенгаши навбатдаги йиғилиши якунларига юқори баҳо берди.
Ўзбекистон делегацияси 30 ноябр – 3 декабр кунлари Полшага ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш ва ишбилармон доиралар вакиллари учун ўзаро асосда қулай шароитлар яратиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Полшада ишлаётган ўзбекистонлик тадбиркорлар дуч келаётган аниқ муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Музокараларда миграция соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, бу борада қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
16:09 / 21.06.2026
Киев ва Варшава ўртасида – «орденлар уруши» кетмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026