Путиннинг қизи тиббиёт факультети декани ўринбосари этиб тайинланди
Россия президенти Владимир Путиннинг тўнғич қизи Мария Воронцова Москва давлат университетининг фундаментал тиббиёт факультети декани ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш фонди (КҚФ) журналисти Мария Певчих хабар берди.
«Сизга «илмий» янгилик бор. Путиннинг қизи Мария Воронцова тинчгина Москва давлат университетининг фундаментал тиббиёт факультети декани ўринбосари этиб тайинланди», деб ёзди Певчих ижтимоий тармоқда. У сўзларининг исботи сифатида Фундаментал тиббиёт факультети Илмий кенгаши аъзоларининг суратини илова қилди.
Факультет веб-сайтида бундай маълумотлар йўқ. Шунингдек, Воронцова декан ва ўринбосарлари рўйхатида ҳам қайд этилмаган.
2019 йил апрел ойида Мария Воронцова генетик технологияларни ривожлантириш бўйича Федерал илмий-техникавий дастурни амалга ошириш бўйича кенгаш таркибига киритилди. Ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган президент фармонида у Россия фанни ривожлантириш ассоциацияси президиуми аъзоси этиб тайинланган.
Россия президенти Владимир Путин Мария Воронцовани ўз қизи эканини расман тан олмаган.
2019 йилда BBC мухбири Фарида Рустамова Путиндан қизлари ҳақида сўради, бироқ у оталик фактини тан олмади ва «бу аёллар» деб гапирди.
«Сиз бир аёлни, иккинчисини айтдингиз. Бу аёлларнинг шахсий улуши, бизнес ҳажмини тилга олдингиз. Шунчаки фактларни айтдингиз. Агар яхшилаб суриштирсангиз, бу қандай бизнес эканини, кимга тегишли эканини, ким ёрдам бераётганини тушуниб оласиз», деган эди Путин.
Мавзуга оид
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
22:03 / 15.11.2024