18:03 / 09.12.2022
2937

Қандай қилиб Beeline Uzbekistan’нинг digital-хизматлари энг чекка манзилларга етиб бормоқда?

2022 йилда Beeline Uzbekistan мамлакатнинг барча ҳудудларида 2 250 дан ортиқ янги база станцияларини ишга туширди. Бу нафақат digital-оператор хизматларидан кўп йиллик фойдаланувчилар истиқомат қилаётган тармоқни яхшилашга ёрдам беради: Ўзбекистоннинг етиб бориш қийин бўлган 25 та аҳоли пунктида биринчи марта мобил алоқа пайдо бўлди.

Фото: Beeline Uzbekistan

Тоғли ҳудудларда ускуналар ўрнатиш қийинми? Албатта, ҳа! Йўлсизлик шароитида ва электр таъминоти етишмаслигида ҳар сафар ностандарт техник ечимларни топиш керак бўлади. Ҳар бир ўрнатилган база станцияси ортида замонавий digital-хизматларни тақдим этишга интилаётган алоқа операторларининг улкан меҳнати турибди. 2022 йилда Beeline алоқаси биринчи марта Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё, Жиззах ва Хоразм вилоятларидаги чекка аҳоли пунктларига етиб борди.

Умуман олганда, йирик қурилиш ишлари барча ҳудудларни қамраб олган. Янги база станциялари сони бўйича Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари етакчи бўлди. ТОП-5 минтақалари етакчиси эса Қашқадарё вилояти бўлиб, у ерда Beeline Uzbekistan деярли 330 та БСни ишга туширган. Йил давомида жами 2 250 дан ортиқ база станциялари фойдаланишга топширилди ва уларнинг мамлакатдаги умумий сони 15 мингтага яқинлашди.

“Тармоқ ривожланишининг муҳим натижаси бу мамлакат аҳолисига рақамли хизматларни кенг тақдим этишдир. Агар 2022 йилнинг бошида Ўзбекистон аҳолисининг 62 фоизи улардан фойдалана олган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 78 фоизга ошган. Бу олдинга қўйилган жуда муҳим қадам, чунки қўнғироқ қилиш, мессенжерларда мулоқот қилиш, мусиқа тинглаш, видео кўриш ва юклаш, компаниянинг онлайн ТВ хизматларига қўшилиш, қулай финтеч хизматларидан фойдаланиш ва оддийгина дунё бўйича маълумотларни олиш янада осонлашди. Энди Интернет республиканинг ҳатто энг чекка гўшаларидаги аҳолиси учун ҳам мавжуд бўлди. Beeline Uzbekistan мамлакатни рақамлаштиришни ривожлантиришда тўлиқ иштирок этади ва янги сервис ва хизматларни жорий қилишда мижозлар эҳтиёжлари ва жаҳон тенденцияларидан келиб чиқиб иш тутишда давом этади”, - деди Beeline Uzbekistan’нинг техник директори Маҳмуджон Нодиров.

2022 йилда 1 500 дан ортиқ янги база станциялари 4G технологиясини қўллаб-қувватлайди. Интернетнинг тезлашиши билан digital-операторнинг абонентлари анча фаолроқ юклаб олишни бошладилар: 4G/LTE трафиги ўтган йилги ҳажмдан деярли икки бараварга ошди. 2022 йилнинг бошидан буён Beeline мижозлари биргина мобил интернет орқали видео томоша қилиш учун 105 Петабайт – бошқача айтганда, 105 миллион гигабайт трафик сарфладилар!

“Рақамли ютуқ” операторга Best video mobile experience учун Ookla® Speedtest AwardsTM мукофотини келтирди. Мустақил тадқиқот доирасида фойдаланувчиларнинг мобил қурилмаларида видео кўриш вақтида трафикни узатиш сифати ва тезлиги баҳоланди. Тармоқнинг ривожланиши туфайли Beeline 2022 йилнинг I ва II чорагида мамлакатнинг етакчисига айланди.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Теlegram: t.me/beelineuzbekistan

Тwitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Реклама

Top