Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда хонадонлардан бирида портлаш содир бўлди
Термиз шаҳридаги хонадон ошхонасида табиий газ сизиб чиққан ва портлаган. Оқибатда хонадон эгаси 40-45 фоиз куйиш тан жароҳати олган.
Термиз шаҳри Ўзбекистон маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш уйи ошхонасида табиий газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши портлашга сабаб бўлган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 2022 йил 10 декабр куни соат 06:40 ларда содир бўлган.
Оқибатда 57 ёшли фуқаронинг бутун тана юзаси 3-4-даражали, 40-45 фоиз куйган ва у республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиалига ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, хонадонга ўрнатилган газ ҳисоблагич қарз туфайли ўчгач, фуқаро ўзбошимчалик билан ундаги филтр қисмини ечиб олган. Сўнг қўлбола усулда тайёрланган резина шлангни ноқонуний улаб фойдаланган. Оқибатида хонага газ сизиб чиққан ва бу портлашга сабаб бўлган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб этилган ва портлаш оқибатлари бартараф этилган.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
12:24 / 10.06.2026
Балашихада яна бир генерал ўлдирилди
09:11 / 10.06.2026
Доғистонда магистрал газ қувурида портлашлар юз берди
22:09 / 08.06.2026