Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент вице-президенти коррупцияда гумонланиб қўлга олинди
Грециядан Европарламент депутати Қатарга борган ва у қайтиб келгач, бу мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни олқишлаган. Бельгия полицияси уни коррупцияда гумон қилмоқда.
Бельгия полицияси 9 декабрь, жума куни Брюсселда Европарламент вице-президенти лавозимини эгаллаган Греция парламенти депутати Ева Кайлини қўлга олди, деб хабар бермоқда AFP ахборот агентлиги. Қўлга олиш ҳозирда жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётган Қатар томонидан эҳтимолий коррупцияга оид тергов доирасида юз берди. Бу иш бўйича Брюсселда жами тўрт киши ушланган.
Ева Кайли аъзо бўлган Греция Социалистик партияси ПАСОК жума куни унинг партиядан чиқариб юборилганини эълон қилди. Кайли Европарламент вакилларидан бири бўлиб, Қатардаги меҳнат бозоридаги вазиятни кузатиб борди, у ерда ҳуқуқ ҳимоячилари Осиё ва Африкадан келган меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларининг кўплаб бузилиши ҳолатларини қайд этишмоқда.
Европарламент Қатардан ислоҳотларни талаб қилди, бу эса вазиятнинг яхшиланишига олиб келиши керак эди. Чемпионат бошланишидан бироз олдин Кайли Қатар меҳнат вазири Али бин Самиҳ Ал-Марри билан учрашди ва 22 ноябрь куни Европа парламентида нутқ сўзлаб, Қатардаги меҳнат бозори ислоҳотига энг ижобий баҳо берди, уни «араб дунёсини илҳомлантирувчи» деб атади.
Ева Кайлидан ташқари унинг Европарламентдаги шериги, шунингдек, италиялик сиёсатчи, касаба уюшмалари бирлашмаси вакили ва нодавлат ташкилот ходими қўлга олинган. Полиция тинтув пайтида компьютерлар, мобил телефонлар ва 600 минг еврони мусодара қилди.
Мавзуга оид
11:53 / 12.02.2026
Европарламент Украина учун 90 млрд евро кредитни маъқуллади
14:36 / 11.02.2026
Европарламент 2040 йилгача ЕИнинг иқлим мақсадлари ҳақидаги қонунни қабул қилди
09:48 / 11.02.2026
ЕП Россияни “қишни қуролга айлантириш”да айблади
14:39 / 10.02.2026