Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё аҳолиси йилига 80 минг нафарга ошмоқда. Азимов ушбу вазиятда қайси соҳага кўпроқ эътибор қилиш ҳақида гапирди
Қарши шаҳрида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан вилоятдаги етакчи фермер-деҳқонлар, соҳа фахрийлари учун байрам дастурхони ёзилди.
Унда ўзларининг машаққатли ва фидокорона меҳнатлари билан вилоят аҳлининг фаровон ҳаёти йўлида хизмат қилаётган, юртимизда соҳа ривожига ҳисса қўшаётган қишлоқ хўжалиги ходимларининг хизмати эътироф этилди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов иштирок этиб, соҳа фидойиларини табриклади.

“Жорий йил қишлоқ хўжалиги ходимлари учун жуда синовли келди. Сув ресурсларининг ҳар йилгидан 20-25 фоизга танқислиги, табиатнинг инжиқликларига қарамасдан, вилоятда 1 млн тоннадан ортиқ ёки ўтган йилга нисбатан қарийб 1,3 баравар зиёд ғалла, 437 минг тонна пахта, 403 минг тонна сабзавот, 159 минг тонна полиз маҳсулотлари, 149 минг тонна картошка, 44 минг тонна мева, 78 минг тонна узум, 2296 тонна пилла, 229 минг тонна гўшт, 898 минг тонна сут, 406 млн дона тухум тайёрлашга эришилди.
Ғаллачиликда ўртача ҳосилдорликнинг гектарига 9 центрга, пахтачиликда 6 центрга ошганини алоҳида эътироф этишимиз зарур.
Умумий ҳисобда 23 трлн сўмга яқин ёки ўтган йилга нисбатан 12 фоиз кўп ишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.
Ўзлаштирилган 9 минг гектардан ортиқ ер майдонларида янгидан 20 мингта деҳқон хўжаликлари ташкил қилинди.
Жумладан, 1530 гектарда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилалар, 738 гектарда хориждан қайтган мигрантлар томонидан “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилди.
Янгидан 2 812 гектар боғ ва 1 661 гектар токзор барпо қилинди, интенсив усулда сабзавот етиштириш йўлга қўйилди.
Айни пайтда, вилоятда 77 та агрокластерлар, хусусан 18 та пахта-тўқимачилик, 28 та ғаллачилик ва 31 та мева-сабзавотчилик ва бошқа йўналишлардаги кластерлар фаолияти самарали йўлга қўйилди.
Кластерлар томонидан илгари сурилаётган ташаббус, янги лойиҳалар ва илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда изчиллик билан ҳаётга жорий этиш иши соҳа ривожини таъминламоқда”, - деди Муроджон Азимов.


Вилоят ҳокими 2022 йилдаги ноқулай об-ҳаво шароити ҳамда энг кўп миқдорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи давлатларда кечаётган можаролар натижасида глобал озиқ-овқат танқислиги янада кучайиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Вилоят аҳолиси йилига ўртача 80 минг нафарга ёки 2,2 фоизга ўсиб бораётгани, бу ўз навбатида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ошишига олиб келади.


Шундан келиб чиққан ҳолда, келгуси йилда вилоятда 376 млрд сўмлик 110 та қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат лойиҳалари амалга оширилади.
Азимов фурсатдан фойдаланиб, вилоятдаги эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатаётган кластерлар, фермер хўжаликлари, соҳадаги тадбиркорлик субъектларига миннатдорчилик билдирди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026