Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 13 ёшли бола ис газидан заҳарланиб вафот этди
Унинг ёнида бўлган 9 ва 11 ёшли укалари шифохонага ётқизилган.
Қарши шаҳрида бир оиланинг уч нафар фарзанди ис газидан заҳарланган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.
Ҳодиса 2022 йил 11 декабр куни соат 10:20 ларда Қарши шаҳри Пахтазор маҳалласидаги хонадонда содир бўлган.
13 ёшли И.И. ва унинг 9 ҳамда 11 ёшли укалари яшаш хонадонида газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланишган. Оқибатда 2009 йилда туғилган И.И. вафот этган. Укалари туман шифохонасига ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳодисадан бир кун аввал, 2022 йил 10 декабр куни Қарши тумани Дашт маҳалласида яшовчи 77 ёшли аёл, унинг 31 ёшли келини ва 2-синф ўқувчиси бўлган набираси ис газидан заҳарланиб вафот этганди .