Ўзбекистон | 11:19 / 13.12.2022
7835
1 дақиқада ўқилади

Рекламада ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш тақиқланади

Рекламада ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш мумкин эмас. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали ёзмоқда.

Вояга етмаганларни улар ишончини ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишлардан ҳимоя этиш мақсадида рекламада қуйидагилар тақиқланади:

  • вояга етмаганларнинг истеъмол қилиши тақиқланган товарларни истеъмол қилаётган ёки улардан фойдаланаётган вояга етмаганлар тасвирларидан фойдаланиш;
  • хавфли вазиятларда, улар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга, ўз соғлигига зарар етказишга ундовчи вазиятларда вояга етмаганларни намойиш этишдан фойдаланиш;
  • вояга етмаганларни товарларни олишга даъват қилиш ёки реклама қилинаётган товарларни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга ундаш;
  • ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланиш;
  • ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганлар уларга бўлган ишончига путур етказиш;
  • вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид