11:48 / 16.12.2022
13152

Тошкентда «Дамас» билан тўқнашган «Газел» ағдарилиб кетди

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Тошкент ҳалқа автомобил йўли “Замона” тўйхонаси қаршисида “Дамас” ва “Газел” иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2022 йил 16 декабр куни соат 06:30 ларда Олмазор тумани, Тошкент халқа автомобиль йўли “Замона” тўйхонаси қаршисида ҳайдовчилар: 1983 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги “Газел” транспорт воситаси ва 1995 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги “Дамас” транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Дамас” транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Э. тан жароҳати олган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Top