Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:45 / 17.12.2022
8622
1 дақиқада ўқилади
Айрим касалликлари бор болалар учун боғча пули тўланмайди
Айрим касалликлари мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, ушбу касалликлар қуйидагилар:
- нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);
- эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);
- кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);
- таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар;
- психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолияти орқада қолиши ва ақлий заифлик енгил даражаси);
- мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги);
- сил касаллиги илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.
Мавзуга оид
07:15
90 фоизгача ўлим: инсониятни қўрқитган 10 вирус
21:40 / 20.01.2026
ОИТС — мифлар ортидаги ҳақиқат: Ўзбекистонда 52 минг инсон ушбу вирус билан яшаяпти
14:57 / 10.11.2025
Қалқонсимон без касалликлари бир қатор ҳудудларда баландлигича қоляпти
16:51 / 30.09.2025