Илон Маск: Twitter бир қатор журналистларнинг аккаунтларини блокдан чиқарди
SpaceX асосчиси ва Twitter’нинг янги эгаси Маск бир қатор журналистларни реал вақт режимида унинг парвозлари ҳақидаги маълумотларни чоп этишда айблади. Уларнинг микроблоглар тармоғидаги профиллари блокланганди. Энди блок олиб ташланди.
SpaceX асосчиси ва Twitter’нинг янги эгаси Илон Маск 17 декабрь, шанба куни ушбу чора жорий этилганидан икки кун ўтиб бир неча журналистнинг аккаунтларини блокдан чиқаришга рози бўлди. «Одамлар гапирди. Менинг жойлашувимни ошкор қилувчи аккаунтларни блоклаш энди олиб ташланди», деб ёзган америкалик тадбиркор микроблоглар тармоғида.
Маск блокни очиш вақти ҳақида Twitter’да аввалги сўровига ишора қилди. Респондентларнинг аксарияти (58,7 фоиз) санкцияларнинг зудлик билан бекор қилиниши тарафдори. Шу билан бирга, 41,3 фоизи блокдан чиқаришни бир ҳафтага кечиктириш мумкин деб ҳисоблаган.
15 декабрь куни бир қанча журналистларнинг Twitter’даги аккаунтлари блоклаб қўйилган эди. Маск уларни реал вақт режимида ўз бизнес-жети ҳаракати ҳақидаги маълумотларни ошкор этишда айблаб, бундай хатти-ҳаракатлар унинг яқинларининг хавфсизлигига таҳдид солаётганини таъкидлади.
«Агар кимдир (ижтимоий тармоқларда) The New York Times мухбирларининг ҳозирги жойлашуви ва манзилларини эълон қилса, Федерал қидирув бюроси тергов бошлар эди, Капитолий тепалигида эса (АҚШ Конгресси жойлашган жой) эшитувлар бўлиб ўтарди. Байден (АҚШ президенти Жозеф Байден) эртаси куни демократия тугагани ҳақида нутқ сўзлаётган бўларди».
Маскнинг қарори Европа Иттифоқи томонидан танқидга учради. Еврокомиссия (ЕК) вице-президенти Вера Юрова микроблоглар тармоғида журналистларнинг ўзбошимчалик билан блокланиши ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирди. «Рақамли хизматлар тўғрисидаги Европа қонуни» матбуот эркинлиги ва асосий ҳуқуқларга ҳурматни талаб қилади, деди у.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024
Трамп жамоасини шакллантирмоқда. Сўнгги тайинловлардан унинг иккинчи муддати қандай бўлишини билиш мумкинми?
20:38 / 14.11.2024