Еврокомиссия газ инқирозини енгиш учун Uniper'ни миллийлаштиришга рухсат берди
Европа Комиссияси Германия ҳукуматига газ инқирозини енгиш учун Uniper концернини миллийлаштиришга рухсат берди.
Еврокомиссия Германия ҳукумати томонидан Россиядан мамлакатнинг энг йирик газ импортчиси - Uniper энергетика концернининг миллийлаштирилишини маъқуллади. Бу ҳақда 16 декабрь, жума куни DW хабар бермоқда.
Еврокомиссия миллийлаштириш рақобат билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармайди деган хулосага келганидан сўнг, келишув Европа Иттифоқининг қўшилиш банди асосида амалга оширилди. Миллийлаштириш зарурати давом этаётган энергетика инқирози, аниқроғи Россия гази таъминотидаги носозлик туфайли юзага келди, деди DW саволига жавобан Европа Иттифоқи вакили Ариана Подеста.
Буларнинг барчаси «Uniper тўловга лаёқатсизлигининг олдини олиш учун катта капитал оқимига йўналтирилишига олиб келди», деб тушунтирди Подеста ва гап Германиянинг Россия газининг энг йирик импортчиси ҳақида кетаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Еврокомиссия Германия ҳукумати билан музокараларни давом эттирмоқда. ЕК уларнинг тафсилотлари, шунингдек, келишув муддатини ҳозирча ошкор қила олмайди.
Сентябрь ойида Германия ҳукумати Uniper ва концерн акцияларининг 78 фоизига эгалик қилувчи Финляндиянинг Fortum энергетика компанияси билан миллийлаштириш бўйича келишиб олди. Шартнома шартларига кўра, ҳукумат Uniper'га 8 миллиард евродан ортиқ сармоя киритади, шунингдек, Fortum'дан акцияларни ҳар бири учун 1,7 евродан сотиб олади. Шундай қилиб, федерал ҳукумат концерн акцияларининг тахминан 98,5 фоизига эгалик қилади, дея қайд этади dpa агентлиги.
Uniper Россиядан газ етказиб бериш тўхтатилганидан кейин муаммоларга дуч келди, бунинг натижасида концерн ўз шартномаларини бажариш учун этишмаётган газни юқори бозор нархларида сотиб олишга мажбур бўлди. Uniper Германияга табиий газ импортида марказий рол ўйнайди ҳамда 100 дан ортиқ шаҳар коммунал хизматлари ва йирик компанияларни таъминлайди, дея эслатади dpa.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:39 / 24.10.2024